Афғонистон ҳукумати маҳаллий интернет-провайдерларга техник муаммолар сабабли Telegram ва WhatsApp мессенжерларини тўсишга кўрсатма берди. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда

“Биз янги технологияларни синамоқдамиз, шу сабабли WhatsApp ва Telegram вақтинчалик тўсилиши керак», деб айтган Афғонистон коммуникациялар ва ахбот технологиялари вазирлиги матбуот котиби. Ушбу кўрсатма 1 ноябрдан 20 ноябргача амал қилади. 

Вазирликда айтилишича, дастурлардан фойдаланишни тақиқлаш фойдаланувчиларнинг тақдим қилинаётган хизматлардан қониқмаётганлари билан боғланган. Таъкидланишича, ушбу чора сўз эркинлигини чеклашга қаратилмаган, чунки Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқлари ишлашда давом этмоқда.

Telegram ва WhatsApp Афғонистонда оммавий мессенжерлар бўлиб, улардан “Толибон” жангарилари ҳам фойдаланишади.