АҚШ ва Канадада ёзги вақтдан қишки вақтга ўтилди.

5 ноябрга ўтар кечаси соат миллари бир соатга орқага сурилди (маҳаллий вақт билан 2:00 кўрсатаётган соат кўрсаткичлари 1 соат орқага қайтарилди). 

Шу тариқа, Американинг шарқий қирғоғидаги шаҳарлар ва Тошкент ўртасида соат фарқи 10 соатни ташкил этмоқда.

Қишки вақтга ўтиш мамлакатнинг бутун ҳудудида мажбурий ҳисобланмайди. Жумладан, мамлакатнинг Аризона штати, унинг таркибига кирувчи Ҳавайи, Пуэрто-Рико, Виржиния ороллари, Гуам, Шимолий Мариан ороллари ва Америка Самоасида ҳамиша ёзги вақт амал қилинади.

АҚШда биринчи марта ёзги вақтга ўтиш ўша вақтдаги президент Вудро Вильсон буйруғи билан 1918 йилда жорий қилинган. Бироқ бир йил ўтгач қонун чиқарувчилар бунга қаршилик қилишган. 1966 йилга келибгина, АҚШда соат милларини суриш ҳақида тегишли қонун қабул қилинган.