Яман жанубидаги Адан вилоятида худкуш ҳужуми оқибатида 5 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sky News Arabia ўз манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатди.

Қайд этилишича, портловчи қурилмалар ўрнатилган ва худкуш бошқарувида бўлган автомобиль Хормаскар шаҳарчаси яқинидаги полиция маҳкамаси олдида портлатилган.