Германия чемпионатининг 11-тур марказий ўйинида "Боруссия Дортмунд" ўз майдонида "Бавария"ни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув 1:3 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. 

16-дақиқада Роббен ҳисобни очган бўлса, 37-дақиқада Левандовски орадаги фарқни оширди. Алаба 67-дақиқада гол киритиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Учрашувнинг асосий вақти тугашига 2 дақиқада қолганида Бартра мезбонларнинг ўйиндаги ягона голини киритиб, жамоасини йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Боруссия Д – Бавария 1:3 (0:2, 1:1)
Голлар: 0:1 – 16 Роббен, 0:2 – 37 Левандовски, 0:3 – 67 Алаба, 1:3 – 88 Бартра.
Боруссия Д – Бюрки, Папастатопулос (Толян, 42), Шмельцер, Бартра, Топрак, Кастро, Вайгль, Пулишич, Кагава (Гетце, 68), Ярмоленко (Санчо, 80), Обамеянг.
Бавария – Ульрайх, Хуммельс, Зюле, Алаба (Рафинья, 74), Мартинес (Руди, 81), Роббен, Киммих, Хамес (Видаль, 84), Алькантара, Коман, Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Шмельцер (9), Топрак (59), Алаба (65), Мартинес (75).