Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бошлиғи Муҳаммад Али Жафарий Эрон Яман ҳудудидан Саудия Арабистонига ракета билан зарба берилишига алоқадор эмаслигини ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг бу борадаги айбловини рад этди.

Саудия Арабистони ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари Ар-Риёддан шимол томонда баллистик ракетани йўқ қилишга муваффақ бўлишган. Баъзи маълумотларга кўра, Яман ҳудудидан ракета отилишига ҳусийлар алоқадор бўлган. 

5 ноябрда Токиога учаётган Трамп бу ҳужумда Эронни айблаган. Жафарий бунга эътироз билдириб, Трамп одатга кўра асоссиз баёнотлар берганини айтган. Унинг айтишича, Эрон Яманга ракеталар бериш имкониятга эга эмас.