Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Антонио Конте «Милан» бош мураббийи Винченцо Монтелланинг ўрнини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, «россонерлар»нинг амалдаги мураббийи Италия А сериясининг 12-туридан ўрин олган «Сассуоло»га қарши учрашувда мағлубиятга учраган тақдирда истеъфога чиқарилиши кутилмоқда.

Конте ҳам «Челси»дан кетиш хавфи остида турибди ва яқин вақтлар ичида унинг ҳам Лондон клубидан бўшатилиши тахмин қилинмоқда.

Қайд қилинишича, «Милан»ни бошқариш учун Контедан ташқари «Бавария» собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам даъвогар сифатида қаралмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Челси» хўжайини Роман Абрамович «Челси» — «Манчестер Юнайтед» ўйинидан сўнг меҳмонларнинг португалиялик устозини кечки тушликка таклиф қилган.