Москва, Санкт-Петербург, Краснодар, Красноярск, Пермь ва Ростов-на-Донда камида 237 киши полиция томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда «ОВД-Инфо» хабар тарқатди.

Қўлга олинганларнинг асосий қисми — 212 нафари Москвада.

Қўлга олинганларнинг кўпчилиги ёнидан тақиқланган буюмлар топилган (пичоқлар, кастетлар ва бошқа жароҳат етказувчи қуроллар). Айни вақтда Манеж майдони полициячилар томонидан ўраб олинган, «Охотный Ряд» ва «Площадь Революции» метро бекатларига кириш чекланган. 

2013 йилдан буён ўз ҳаракатини («Артподготовка») тарғиб қилиб келаётган мухолифатчи Вячеслав Мальцев 2017 йилнинг 5 ноябрида инқилоб ваъда қилганди. Шу куни Москвада юзлаб кишилар намойишга чиқишди. 

Мальцев Саратов вилоятидан бўлган сиёсатчи.

Вячеслав Мальцев
Иван Секретарев / АР / Scanpix / LETA

У ўзининг радикал қарашлари билан интернетда машҳур бўлган. Бошқа бир мухолиф сиёсатчи Алексей Навальный Мальцевни фаол равишда қўллаб-қувватлайди. Икки сиёсатчининг аудиторияси деярли бир хил, 7 октябрь куни Москвада ўтказилган митинг вақтида намойишчилар «5 ноябрь революцияси»ни ҳам муҳокама этишганди.

26 октябрь куни Красноярск суди «Артподготовка» ҳаракати фаолиятини тақиқлаб, бу гуруҳни экстремистик ташкилот сифатида эълон қилганди.

Кристина Кормилицина/Коммерсантъ
Кристина Кормилицина/Коммерсантъ
Кристина Кормилицина/Коммерсантъ