Россия премьер-лигасининг 16-туридан ўрин олган сўнгги икки учрашув бўлиб ўтди. Унда чемпионлик учун курашаётган «Зенит» ва амалдаги чемпион «Спартак» ўз учрашувларини ўтказди.

«Зенит» Қозонда «Рубин» меҳмони бўлди ва бу сафар ҳам ғалаба қозона олмади. Учрашув нурсиз дуранг билан якунланди ва натижада Роберто Манчини жамоасининг ғалабасиз ўйинлари сони кетма-кет 5та ўйинга қадар чўзилди. «Локомотив» ҳам очко йўқотганига қарамасдан жамоа москваликларга яқинлашиб олиш имкониятини бой берди.

«Спартак» эса ўз уйида «Уфа»ни қабул қилиб, аввалига ҳисобда ортда қолишига қарамасдан, кейинчалик учта тўп киритиб, ғалабани илиб кетди.

Ушбу ўйинлардан кейин «Зенит» ҳисобидаги очколар сони 30тага етди ва жамоа ҳамон «Локо»дан 3 очко ортда бормоқда. Учинчи ўриндаги «Краснодар»дан эса питерликлар энди фақатгина 3 очко олдинда. «Спартак» эса 25 очко тўплаб 5-ўринга кўтарилиб олди ва чемпионлик учун курашга қайтди.

Россия премьер-лигаси, 16-тур

Спартак – Уфа 3:1 (1:1)

Голлар: 0:1 – 10 Игбоун, 1:1 – 37 Фернандо, 2:1 – 63 Промес, 3:1 – 79 Луис Адриано.
Спартак: Селихов, Джикия, Ташчи, Ещенко, Комбаров, Фернандо, Глушаков (Самсонов, 87), Попов (Пашалич, 75), Промес, Луис Адриано, Зе Луиш.
Уфа: Беленов, Никитин, Тумасян (Обляков, 67), Аликин (Фатаи, 90), Живоглядов, Ванек (Кротов, 67), Салатич, Стоцкий, Пауревич, Игбоун, Йокич.
Огоҳлантиришлар: Пауревич (47), Игбоун (51), Луис Адриано (51).

Рубин – Зенит 0:0

Рубин: Жанаев, Сигурдссон, Гранат, Сорокин, Камболов (Цакташ, 81), Жемалетдинов (Азмун, 75), Оздоев, Бауэр, Канунников (Карадениз, 88), Кудряшов, Мвила.
Зенит: Лунёв, Мевля (Шатов, 67), Кришито, Иванович, Смольников, Паредес, Краневиттер (Дриусси, 75), Ерохин, Полоз (Жирков, 56), Кокорин, Дзюба.
Огоҳлантиришлар: Гранат (24), Бауэр (54), Мвила (61), Паредес (72), Смольников (90), Азмун (90).