Санкт-Петербургда дунёдаги энг катта планетарий очилди. Унинг проекция гумбази диаметри 37 метрни ташкил қилади. Бу эса Гиннесс рекордлар китобига киритилган, Япониянинг Нагоя шаҳридаги планетарий гумбазидан 2 метрга каттароқдир.

Планетарий очилиш маросимига Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко ташриф буюрган. Унинг айтишича, янги майдончада”юлдузли осмонни ўрганиш ва зарур маълумотларни олиш мумкин бўлади”.

Фото:  РИА Новости / Александр Гальперин

Планетарий экранига тасвирни 40 та кучли проектор узатади, тасвир сифати 256 млн пикселдан кўпроқни ташкил қилади, ҳажмли овоз кучи 50 кВт гача етади. Лойиҳа муаллифларининг ғоясига кўра, бу жиҳатлар ташриф буюрувчиларга коинот атмосферасига тўлиқ шўнғиш имконини беради. 

Фото:  РИА Новости / Александр Гальперин