Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида тузилган Солиқ қонунчилигига риоя қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Ўзбекистон раҳбари 1 ноябрь куни «Халқаро келишувни тасдиқлаш» тўғрисидаги қарорини имзолаган. Бу қарор билан ҳукуматлараро келишув тасдиқдан ўтказилган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги бу ҳужжат шу йилнинг 5 сентябрида Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга ташрифи вақтида, Бишкек шаҳрида тузилганди.

Ўзбекистон раҳбари Ташқи ишлар вазирлигига бу борада қўшни давлат ҳукуматини хабардор қилишни кўрсатма қилган, бу жараёндан кейин халқаро келишув кучга кирди.