Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2010 йил 19 ноябрдаги Ҳуқуқий ҳимоя ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик ва ҳуқуқий ҳимоя ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш масалалари бўйича Давлатлараро кенгаш яратиш ҳақидаги келишувга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённомани тасдиқлади.

Шавкат Мирзиёев 2017 йил 1 ноябрда “Халқаро келишувни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат 2017 йил 26 майда Қозон шаҳрида имзоланган баёненомани тасдиқлайди.

Президент Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон томондан ушбу халқаро келишув кучга кириши учун зарур бўлган ички жараёнлар бажарилгани ҳақида тегишли билдириш хатини жўнатиш топшириғини берди.