АҚШда тарихчи Марк Апдегроувнинг собиқ президентлар Катта Жорж Буш ва Кичик Жорж Бушга бағишланган “Охирги республикачилар” (The Last Republicans) китоби нашр этилишга тайёрланмоқда. 

The Hill нашрининг маълумотларига кўра, бу китобда катта Буш АҚШнинг амалдаги  президенти Дональд Трамп ҳақида салбий фикрлар билдирган ва уни мақтанчоқ деб атаган.    

“У менга ёқмайди. Мен у ҳақда кўп нарса билмайман, бироқ у мақтанчоқ. Мен у етакчи эканлигидан унча ҳам хурсандмасман”, деб айтган 2016 йил майида Буш китоб муаллифига.

Бушнинг фикрича, Трамп мамлакатни жипслаштириши мумкин эди, бироқ бунинг учун ундан камтаринлик талаб қилинган бўларди, бироқ бу Трамп учун мураккаблик қилади. 

Кичик Бушнинг айтишича, у “президент бўлиш нималигини билмайдиган” Трампнинг ғалаба қозонишини умуман кутмаган.