Суриянинг Дайр аз-Зор тумани ҳудудида қочқинлар лагерида содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 100 нафарга етди. Бу ҳақда Prensa Latina ўз манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатмоқда.

SANA агентлиги маълумотига кўра, ИШИДга аъзо худкуш бошқарувидаги автомобиль қочқинлар лагерида портлатилган.

Дастлабки хабарларда, портлаш оқибатида ўнлаб кишилар ҳалок бўлгани, уларнинг аксар қисми аёллар ва болалар экани айтилганди.

Бироз олдинроқ Сурия ҳукумати Дайр-аз-Зорда назорат ўрнатгани ҳақида эълон қилганди. Бу шаҳарни жангарилардан озод этиш учун 18 октябрь куни ҳарбий ҳаракатлар бошланганди.