4 ноябрда АҚШ президенти Дональд Трамп Осиёга турнеси вақтида савдо масалаларини муҳокама қилмоқчилигини айтди. 

“Биз Шимолий Кореяга эътибор қаратамиз. Бироқ катта эътибор ҳалол савдо масалаларига қаратилади. Бу мен учун жуда муҳим”, деб айтди Трамп уни Токиога кузатиб бораётган журналистларга.

Трамп 5 ноябрда Японияда бўлади, 6-7 ноябрда Жанубий Кореяга, 8 ноябрда Хитойга боради. Сўнгра 10 ноябрда Вьетнамда ОТИҲ саммитида иштирок этиб, 12-14 ноябрь кунлари Филиппинга амалга оширадиган сафари билан турнесини якунлайди.