АҚШ президенти Дональд Трампнинг 8 ноябрда Хитойга ташрифи вақтида унга АҚШнинг 40 та корпорацияси раҳбари ҳамроҳлик қилади.

Bloomberg ахборот агентлигининг маълумотларига кўра, президентга General Electric, Honeywell International, Westinghouse Electric, Boeing, Qualcomm каби компаниялар раҳбарлари компания ташкил қилади.

Тахминларга кўра, хитойлик ҳамкасблар билан музокаралар натижасида миллиардлаб долларлик битимлар тузилиши мумкин.

Йирик битимлардан бири Хитойнинг Sinopec нефть-газ корпорацияси билан инвестициявий келишув бўлишига ваъда берилмоқда. Бу битимнинг амалга оширилиши Техас штати ва Виргиния оролларида довулдан жабр кўрган ҳудудларда минглаб янги иш ўринлари яратишга имкон беради. Лойиҳа доирасида Техаснинг ғарбий қисмидаги нефть конидан Мексика кўрфазигача 1,1 минг км лик қувур ўтказиш ва у ерда нефть омбори қуриш кўзда тутилган.

АҚШ президенти 4 ноябрда Осиё бўйлаб турнега жўнаб кетди. У турне давомида Япония, Жанубий Корея, Хитой, Вьетнам, Филиппинга ташриф буюради.