Америкаликларнинг учдан икки қисми Дональд Трампнинг 9 ойдан ортиқ фаолиятини ёмон баҳолади. The Hill нашри хабарига кўра ABC News ва Washington Post томонидан ўтказилган сўровлар шундай натижа бермоқда.

Мамлакат фуқароларининг аксар қисми Оқ уй раҳбари ўтган вақт ичида «деярли ҳеч иш қилмади» ёки «жуда кам иш қилди» деган фикрда. Америкаликларнинг 65 фоизи Трамп ишончни оқламади деб ҳисобламоқда.

Трампга ишончсизлик рейтинги рекорд даражага, 59 фоизга етган. Гарри Трумэн давридан буён (у Хиросима ва Нагасакини бомбардимон қилиш ташаббускори бўлганди) ҳеч қайси президентнинг рейтинги бунчалик пастга тушмаганди.