Adidas компанияси жаҳон чемпионатининг тўртта иштирокчиси - Германия, Аргентина, Бельгия ва Испания терма жамоаларининг янги либосларини тақдим қилди.

Германия

Фото: Adidas

Бундестимнинг янги дизайни учун 1990 йилда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган жамоа либосидан андоза олинган. Бу немисларга жуда ёқяпти.

Аргентина

Фото: Adidas

Ўтган мундиал финалчиси Аргентина ҳам ўз либосини Германия билан бир кунда тақдим қилди, бироқ, ҳали ижтимоий тармоқларда тарқатмади. Айни пайтда «альбиселесте» Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик баҳсига тайёргарлик кўрмоқда.

Бельгия

Фото: Adidas

Бельгия терма жамоасининг либоси мухлислар қалбидан жой олмади. Ижтимий тармоқларда унга нисбатан «ҳунук», «ёқимсиз» ва бошқа шунга ўхшаш салбий иборалар ишлатилмоқда.

Испания

Фото: Adidas

Испания терма жамоаси либоси ҳам жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди. Аммо бельгияликлардан фарқ қилган ҳолда, унинг чиройи эмас, балки сиёсий жиҳати тортишувлар марказида турди. Хусусан, каталонияликлар унда қирол гербини кўриб, монархияни лаънатлаган бўлса, бошқалар қиролни кўкларга кўтарди.