Уч нафар япониялик муҳандис коинотга мунтазам парвозлар амалга ошириш мумкин бўлган дирижабль яратишганини эълон қилишди. 

Фото: Commons CC0/pxhere.com

ОАВнинг маълум қилишича, дирижаблнинг тажрибавий модели 2 йил аввал қурилган ва шу вақтдан бери синовлардан ўтказиб келинган. Коинот дирижаблининг илк парвози 2018 йилда амалга оширилиши режалаштирилган.

Янги ва кутилмаган кўринишдаги коинот кемаси бутун конструкцияга зарур пухталик ва мустаҳкамлик берувчи ва шу билан парвозлар ишончлилигини таъминловчи композит материалдан яратилган. Ушбу дирижаблнинг ишлаши 20-асрлар бошидаги дирижабллар ишлаш принципига асосланган.

Бироқ дирижаблдаги кислород фақат 3 кунгагина етади. Аммо ҳозирги коинот қурилмаларидан фарқли равишда, дирижабль анча тежамкордир. Шу сабабли унга порлоқ истиқбол ваъда қилинмоқда.