Англиянинг «Манчестер Сити» клуби таркиби дунёнинг энг қимматбаҳо таркиби деб топилди. Бу ҳақда CIES Football Observatory тадқиқот маркази хабар бермоқда.

Марказ тадқиқотларига кўра, инглиз клубининг умумий нархи 1,2 миллиард еврога тенг дея баҳоланмоқда. Жамоа таркибида энг қиммат футболчи сифатида Кевин Де Брюйне эътироф этилган бўлиб, унинг нархи 144,5 миллион еврога баҳоланган. Шунингдек яна уч нафар «Сити» футболчисининг асл бозор нархи 100 миллион евродан баланд сифатида кўрсатилган. булар: Раҳим Стерлинг, Лерой Сане ва Габриэл Жезус.

Таркиб жиҳатдан иккинчи ўринда «Тоттенҳэм» жамоаси эътироф этилган. Энг қиммат футболчиси Ҳарри Кейн (186 миллион евро) бўлган лондонликларнинг умумий баҳоси 1, 17 миллиард еврога баҳоланган. Учинчи ўринда «Барселона» жамоаси бормоқда. Жамоа таркибининг умумий қиймати 1,13 миллиард евро. Энг қизиғи «Барселона» таркибидаги энг қиммат футболчи сифатида Луис Суарес кўрсатилган бўлиб, унинг нархи 134 миллион еврога баҳоланган. 

Кучли ўнликдан «Челси» (1,04 млрд евро), «Манчестер Юнайтед» (919), «Реал Мадрид» (903 млн, энг қиммат футболчиси Роналду — 96 млн евро), «Ливерпуль» (901 млн евро), «ПСЖ» (864 млн евро), «Атлетико» (800 млн евро), «Ювентус» (743 млн евро) каби жамоалар ўрин олган.