Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 13 ноябрь куни Москвага ташриф билан келади, деб хабар берди РИА «Новости» ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, Эрдўған Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади.

Туркия президенти Путин билан Сочида ўтадиган Сурия миллий мулоқоти конгрессига курдларнинг “Демократик иттифоқи” вакилларининг таклиф этилишини муҳокама қилмоқчи.  

Шунингдек, Сурия ва Ироқда террорчиликка қарши кураш мавзусига ҳам тўхталиб ўтилади.

Эрдўған 14 ноябрда Москвадан Кувайтга жўнаб кетади.

Икки давлат етакчиларининг аввалги учрашуви 28 сентябрда Анқарада бўлиб ўтганди.