Қозоғистон фуқароси бўлган аёл Қозоғистон-Хитой чегараси орқали гаджетларни ўз танасида олиб ўтишга ҳаракат қилди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz республика Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати матбуот хизматига таянган ҳолда.

Хабар қилинишича, 44 ёшли аёлни «Хоргос» назорат-ўтказиш пункти наряди қўлга олган. У Чегара яқинидаги ҳамкорлик халқаро марказидан Қозоғистонга пиёда ҳаракатланиб келаётган бўлган. Фуқарони кўздан кечириш чоғида унинг танасидан Samsung русумли 40 та мобиль телефон топилди.

«Қўлга олиш ҳолати ҳақида тегишли идоралар вакиллари хабардор этилди», - дея хулоса қилинган Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати матбуот хизмати хабарига.