«Марсель» мухлислари Франция чемпионатининг 12-туридан ўрин олган «Кан» (5:0) клубига қарши ўйинда, ҳимоячи Патрис Эвра учун катта баннер кўтаришди.

«Сен ўзингни клубдан катта деб ўйладинг шекилли, сени жамоамизда кўришни истамаймиз. Туёғингни шиқиллат... », – деб ёзилганди баннерда.

Эслатиб ўтамиз, Эвра Европа Лигасидан ўрин олган «Витория Гимараеш»га қарши ўйиндан олдин, мухлислардан бирининг бошига оёғи билан зарба берган эди.