«Барселона» ва Аргентина терма жамоаси футболчилари Лионель Месси ва Хавьер Маскерано Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этиш учун Москвага етиб келди.

Бугун, 6 ноябрь куни эрталаб Аргентина терма жамоаси «Откритие Арена» стадионидаги машғулотни бекор қилди ва меҳмонхонада, ёпиқ эшиклар ортида шуғулланишни маъқул кўрди.

Россия ва Аргентина терма жамоалари 11 ноябрь куни Москвада ўртоқлик ўйинини ўтказади. Шундан сўнг, Аргентина Краснодарга йўл олади ва 14 ноябрь куни Нигерия билан беллашади.