Москванинг шимоли-шарқидаги қурилиш майдончасида ўрнатилган вақтинчалик уйчада чиққан ёнғин оқибатида 6 қурувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда 6 ноябрда ҳуқуқ-тартибот идоралари маълум қилган.

Таъкидланишича, қурбонлар ис газидан заҳарланган бўлишлари мумкин. Маълум қилинишича, қурбонлар ушбу уйчада яшашган ва ўрта осиёлик бўлганлар.   

Тахминлардан бирига кўра, ёнғин қисқа туташув ёки электр иситгичнинг носозлиги сабабли юз берган бўлиши мумкин.

Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматида маълум қилинишича, ёнғин Складочная кўчасида юз берган. У ҳақдаги маълумот тунги соат 2:25да келиб тушган. Ёнғин 12 квадрат метр жойни қамраб олган. Уни бир неча дақиқа ичида ўчиришга муваффақ бўлинган.  

Воқеа тафсилотлари ва ҳалок бўлганлар шахслари аниқлаштирмоқда.