Дунёнинг собиқ биринчи рақамли эркак теннисчиси Новак Жокович 2007 йил мартидан биринчи марта АТР рейтингининг юқори ўнталигидан чиқиб кетди. 7-ўриндан 12-ўринга тушиб кетган Жокович июлдаги Уимблдон мусобақасидан кейин АТР мусобақаларида иштирок эта олмади. У ўша мусобақанинг чоракфиналида чех Томаш Бердихга қарши учрашувда жароҳат олганди.

Британиялик Энди Маррей ҳам Уимблдонда жароҳат олгандан бери бошқа мусобақаларда иштирок эта олмади. Шу сабабли у рейтингнинг 3-поғонасидан 16-поғонасига тушиб кетди.

Германия вакили Александр Зверев Венадаги мусобақанинг чоракфиналигача етиб бора олгандан кейин рейтингнинг 3-ўринини эгаллади. Париждаги “Мастерс” мусобақасининг 3-даврасидан чиқиб кетган австриялик Доминик Тим 4-ўринни эгалламоқда.

Париждаги мусобақанинг ғолиби америкалик Жек Сок эса юқори ўнталикка кира олди ва 9-ўринни эгаллади. Шу мусобақанинг финалчиси Филип Крайинович 44 та поғонага юқорилаб, 33-ўринни эгаллади.

Қуйида ATP’нинг янги версияси келтирилган.

1 (1). Рафаэль Надаль (Испания) – 10645 очко

2 (2). Рожер Федерер (Швейцария) – 9005

3 (4). Александр Зверев (Германия) – 4410

4 (6). Доминик Тим (Австрия) – 3815

5 (5). Марин Чилич (Хорватия) – 3805

6 (8). Григор Димитров (Болгария) – 3650

7 (9). Станислас Вавринка (Швейцария) – 3150

8 (10). Давид Гоффен (Бельгия) – 2975

9 (22). Жек Сок (США) – 2765

10 (11). Пабло Карреньо-Буста (Испания) – 2615

12 (7). Новак Жокович (Сербия) – 2585

16 (3). Энди Маррей (Буюк Британия)  – 2290

33 (77). Филип Крайинович (Сербия) – 1298