2017 йил 1 октябрь ҳолатига кўра Ўзбекистонда чиқарилган пластик карталар сони 20,05 млн.дан ошди. Бу ҳақда UzDaily Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотларига асосан хабар бермоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон тижорат банклари томонидан 231 516 та терминал ва 5 434 та банкомат ҳамда инфокиосклар ўрнатилди.

Марказий банк маълумотларига кўра, терминаллар орқали амалга оширилган тўловлар миқдори 40,48 трлн. сўмни ташкил қилди.