Саудия Арабистони жанубида қиролликнинг юқори лавозимли шахслари бўлган вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берди.

Авиаҳалокатда 9 киши ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида округ амири ўринбосари, шаҳзода Мансур бин Мукрин бин Абдулазиз Ол Сауд ва Асир вилояти полицияси бошлиғи бор. Саудия Арабистони давлат телевидениеси қироллик оиласи аъзоси ва 8 нафар юқори лавозимли шахснинг ҳалок бўлганларини тасдиқлаган.

Фото: шаҳзода Мансур бин Мукрин бин Абдулазиз Ол Сауд

Маълум қилинишича, амалдорлар инспекцион сафарни амалга ошираётган бўлганлар.

Воқеа сабаблари ўрнатилмоқда.