Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турмайдиган шахсларга ушбу ҳудуддаги мол-мулкдан фойдаланиш ишончномасини тақдим этишда ҳеч қандай тақиқ йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Махмуд Истамов Kun.uz мухбирига маълум қилди. 

"Сўнгги пайтда шу тарзда мурожаатлар кўпайиб қолди, таъкидлаб ўтиш жоизки, қонунчилигимизда бундай тақиқ назарда тутилмаган. Биз масалани чуқур ўрганиб чиқиб, мос равишда аниқлик киритамиз", дейди вазир ўринбосари. 

Шунга қарамай, Тошкент шаҳрида  ​доимий рўйхатда турмайдиган Ўзбекистон фуқаролари нотариал хизматдан фойдаланаётганда турли муаммоларга дуч келмоқда. Хусусан, яқин таниши ёки қариндошининг номига расмийлаштирилган мол-мулкдан фойдаланиш учун нотариал ишончнома турли важлар билан берилмаяпти. 

Шунингдек, вазир ўринбосари нотариал хизматдан фойдаланишда учраб турган айрим фирибгарликларга барҳам берилишини билдирди.

"Жорий йилнинг сўнгидан янги биллинг тизимини ишга туширишни режалаштирганмиз. Бундан кейин нотариал хизмат нархларини белгилашда автомобиль от кучи ва шу турдаги калькуляторлардан қочиб, соддагина ЭКИҲ (Энг кам ойлик иш ҳақи) да ҳисоблашни бошлаймиз", дейди у.