АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар ва Япония ўртасидаги савдони «адолатсиз» ҳамда «очиқ эмас» деб атади. У бу ҳақда Токиога қилган сафари чоғида маълум қилди, дея хабар бермоқда Bloomberg.

«Япония сўнгги ўн йилликлар давомида АҚШ билан савдо қилишдан ютди. Сизлар буни биласизлар. Ҳозир Япония билан бизнинг савдоларимиз адолатли ва очиқ эмас», - дея айтиб ўтди у.

Шунингдек Трампнинг таъкидлашича, Японияда АҚШнинг жуда кам машиналари сотилмоқда. У япониялик автомобиль ишлаб чиқарувчиларини Қўшма Штатлар ҳудудида заводлар қуришга чақирди.

«Машиналарингизни бизга экспорт қилмасдан, АҚШда йиғишга уриниб кўрганингиз маъқул», - дея қўшимча қилиб ўтди Қўшма Штатлар президенти.