АҚШ президенти Дональд Трамп балиқларни озиқлантириши билан Япония бош вазири Синдзо Абэнинг кулгисини қистатди, дея хабар бермоқда CNN.

Телеканалнинг таъкидлашича, Трамп ва Абэ сув ҳавзасига махсус қутичаларда бўлган балиқлар озиғини қошиқлар ёрдамида ташлашган.

Қўшма Штатлар президенти кутилмаганда бутун қутичани бўшатиб қўйган ҳамда ўз ёрдамчилари ва Япония бош вазирининг кулгисини қистатган.

Аввалроқ Трампнинг Осиё бўйлаб турнеси доирасида АҚШ ҳамда Япония КХДРга максимал босим ўтказишга келишиб олганди.