Daily Mail нашри журналистлари Техасда оммавий қотиллик содир этган Дэвин Патрик Келлини аввалдан таниган кишилар билан боғланди. Уларнинг бир нечаси мухбир билан гаплашишга рози бўлган ва Келли ёшлигида қандай бўлгани ҳақида гапириб беришган.

«У худога ишонувчи барчани аҳмоқ деб санарди. У жамиятга бегона шахс эди. У ўзининг атеистлигини ҳар жойда тарғиб этарди. У билан синфдошлари яқин алоқа қилмаган, лекин у ўзи кабилар орасида машҳур эди», дея эслаган Нина Роуз Нава.

Фото: © Daily Mail

Яна бир собиқ синфдош Патрик Бойс қотилни тарифлаган.

«У мен билган биринчи рақамли атеист эди. Унинг фарзандлари ҳам бор эди. Мактабни тамомлаганидан кейин у ҳарбий хизматга кетди, аммо бир қанча вақтдан кейин хизматдан бўшади. Негалигини билмайман», деган Бойс.

Фото: © Daily Mail

Кристофер Лео Лонгория эса бу ҳодисадан шокка тушгани ҳақида ёзган.

«Бу нимаси!? Дэвин Келлими?! Ҳеч қачон у бундай иш қилар деб ўйламагандим. У бошқача эди, аммо мен ундан бундай иш кутмасдим. Олдиндан нималар бўлишини айтиб бўлмас экан», дея ёзган у ўзининг Facebook тармоғидаги саҳифасида.

5 ноябрь куни Американинг Техас штати Сазерленд-Спрингс шаҳрида қуролланган эркак баптистлар черкови диндорларини ўққа тутди. Ушбу оммавий қотиллик оқибатида 26 киши ҳалок бўлиб, яна 20 га яқин киши яраланди. Қотиллик содир этган шахс машинасидан жонсиз ҳолда топилди.

Черковдаги одамларни ўққа тутган шахс АҚШ фуқароси, 26 ёшли Дэвин Патрик Келли бўлиб, у 2010 йилдан 2014 йилга қадар АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат қилган.