Саудия Арабистони ҳукумати “Ансор Аллоҳ” ҳаракати жангарилари (ҳусийлар)нинг етакчиси Абдулмалик ал-Ҳусийни қўлга олишга олиб келадиган ахборот учун 30 млн доллар мукофот пули ваъда қилди. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг SPA ахборот агентлиги хабар қилди.

Хабарга кўра, қироллик ҳукумати қидирилаётган исёнчи-ҳусийлар рўйхатига 40 кишини киритган. Улар ҳақидаги ахборот учун 5 млн доллардан 30 млн долларгача мукофот ваъда қилинган.