Вьетнам ҳудудига шу дам олиш кунлари ёпирилган «Дамри» тўфони туфайли ҳалок бўлганлар сони 49 кишига етди. Бу ҳақда Reuters мамлакат ҳукумати маълумотига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Шунингдек 27 инсон бедарак йўқолгани ҳақида маълум қилинган. Шу билан бирга, ҳукумат расмийлари кишилар нима сабабдан ҳалок бўлишганига ойдинлик киритишмади.

Тахминан 2 мингта уй тўфон туфайли бутунлай вайрон бўлди, яна 80 мингтаси жиддий зарар кўрган.

Аввалроқ Вьетнамда тўфон туфайли 11 киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.