Шу кунларда Ёш киноижодкорлар кенгаши кўҳна Хива шаҳрида бўлиб турибди. Сафардан кўзланган мақсад - ўзбекистонлик ёш киноижодкорларнинг кино ҳақидаги назарий билимларини амалий жиҳатдан мустаҳкамлаш.

Сафарнинг биринчи кунида россиялик таниқли актёр Владимир Машков Ёш киноижодкорлар кенгаши аъзолари ҳамда кинога ихлосманд хоразмлик ёшлар учун суратга олиш майдонининг ўзида амалий машғулотлар олиб борди.

Илк маротаба янги форматда ташкил этилган амалий машғулотлардан бир дунё таассуротлар ва билимлар олган Ёш киноижодкорлар кенгаши аъзолари “минг марта эшитгандан бир марта кўрган яхши экан” деган фикрда.

Ёш киноижодкорлар кенгаши аъзолари учун Хива шаҳридаги амалий машғулотлар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Хива шаҳрида Кинематографияни ривожлантириш маркази кўмагида россиялик ижодкорлар “Юбилейный встречный” сериалини суратга олмоқда. Карен Оганесян режиссёрлигидаги мазкур сериалнинг бош қаҳрамони ролида Владимир Машков, шунингдек, фильмда халқимизнинг севимли актёрлари Убайдулло Омон ва Карим Мирҳодиев ҳам суратга тушмоқда.

Фото: Ёш киноижодкорлар кенгаши
Фото: Ёш киноижодкорлар кенгаши
Фото: Ёш киноижодкорлар кенгаши
Фото: Ёш киноижодкорлар кенгаши
Фото: Ёш киноижодкорлар кенгаши
Фото: Ёш киноижодкорлар кенгаши
Фото: Ёш киноижодкорлар кенгаши
Фото: Ёш киноижодкорлар кенгаши
Фото: Ёш киноижодкорлар кенгаши
Фото: Ёш киноижодкорлар кенгаши
Фото: Ёш киноижодкорлар кенгаши