2017 йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар тарқатди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича катта директори Лиза Кёртис бошчилигидаги делегациянинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирокига доир амалий масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув давомида икки томон кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.