«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоадошларидан ўзига Испания чемпионати тўпурари бўлишда ёрдам сўради.

Onda Cero радиосида айтилишича, португалиялик футболчи мавсум якунига қадар Лионель Мессини қувиб ўтишни мақсад қилган.

Роналду тўпурарлик учун олинадиган мукофот пулларни хайрия учун йўналтиришга ваъда қилган. 

Маълумот учун, ушбу футболчи мавсум стартида 5 ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборганди. У кейин 7 ўйинда атиги 1 гол урди. Ҳозирда энг яхши тўпурар бўлиб турган Месси эса 11 ўйинда 12 гол уриб улгурган.

Қўшимча қилинишича, Роналду «Лас-Пальмас»га қарши ўйинда ўзи узатган пасдан кейин гол урган Иско голни ўзининг олдига келиб нишонламагани учун норози бўлган.