Лондондаги ICE биржаси маълумотларига кўра, 6 ноябрдаги савдолар вақтида Brent нефть маркасининг нархи 64,2 долларни ташкил қилди. Охирги марта бу турдаги нефть нархи 64 доллар атрофида 2015 йил 24 июнида бўлган.      

3 ноябрда нефть нархи 2015 йил 2 июлидан бери илк марта 62 долларлик чегарадан ўтганди. 5 ноябрда углеводородлар нархи Саудия Арабистонида катта кўламли аксилкоррупцион кампания бошлангани сабабли ўсишда давом этган.