Бугун, 7 ноябрь куни “Ўзэкспомарказ”да “Made in Uzbekistan” Ўзбекистон иқтисодиётининг ютуқлари кўргазмасига старт берилди. Тадбир “Ўзэкспомарказ” МКК томонидан тегишли вазирликлар ва қўмиталар қўллаб-қувватлови билан ташкил этилди. Қуйида Кun.uz мухбирининг махсус фоторепортажини томоша қилишингиз мумкин.

Кўргазмани ўтказишдан мақсад – миллий маҳсулотни ички ва ташқи бозорларда илгари суриш, сифатли ҳамда импорт ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва ошириш кабилардир. 

Кўргазма бўлимларга ажратилган бўлиб, уларда 220 дан ортиқ маҳаллий корхона вакиллари 10 мингдан зиёд турдаги тайёр товарлар ва бошқа маҳсулотларни намойиш этмоқда. Улар орасида автомобиль саноати, енгил саноат, энергетика, электротехника, қурилиш, кимё, тоғ-металлургия, чарм, фармацевтика, озиқ-овқат, молиявий муассасалар, телекоммуникация ва ахборот технологиялари, халқ истеъмоли товарлари, мебель саноати, таълим ва бошқалар йўналишдаги маҳсулотлар бор. 

Кўргазма 7, 8, 9 ноябрь кунлари ўтказилади.