Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ва Ўзбекистон Қуролли кучлар академияси таълим ҳамда фан соҳасидаги келишувни имзолади.

Ҳужжатни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев ва Ўзбекистон Қуролли кучлар академияси бошлиғи Қобул Бердиев имзолади.

Келишувнинг мақсади таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, таълим, методик ва илмий ишларни ташкил қилишда, шунингдек, бошқа таълим соҳаларида самарали ҳамкорлик қилиш учун шароит яратишдир.

Фото: inha.uz

Жумладан, томонлар ўқув, методик ва илмий ишларни ташкил қилишда тажриба алмашиш, биргаликдаги ўқув-услубий ва илмий-амалий ишларни амалга ошириш ниятидалар.

Ўқув муассасалари ўқув, методик ва илмий адабиётлар, дидактик ва ахборот-таҳлилий материаллар билан бир қаторда нашрлар билан алмашишни режалаштиришган.

Ҳужжат доирасида, томонлар маърузалар ўқиш, бошқа турдаги машғулотлар ўтказиш, педагогик маҳоратни ошириш, илғор технологиялар ва педагогик усулларини жорий этиш, тадқиқотлар ўтказиш услубининг янги техникасини ўзлаштириш, илмий кадрларни тайёрлашда ўзаро ёрдам кўрсатиш учун профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар билан алмашадилар.

IUT ва Ўзбекистон Қуролли кучлар академияси ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича суҳбатлар, учрашувлар ва маърузалар ўтказишади, фан, таълим ва Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларини ислоҳ қилиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништиришади.

IUTга ташрифи давомида Ўзбекистон Қуролли кучлар академияси талабалар ва ўқитувчилар учун яратилган замонавий шарт-шароитлар билан танишдилар.