Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 2018 йилнинг январида республиканинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги раислигининг бошланишига бағишланган маросимда иштирок этади. Бу ҳақида душанба куни Қозоғистон парламенти Сенати раиси Қосим-Жўмарт Токаев БМТ бош котибининг махсус вакили Наталья Герман билан учрашув давомида маълум қилди.

Сенат матбуот хизматида хабар берилишича, Токаев минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Марказий Осиёда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш Қозоғистоннинг БМТ ХКдаги фаолиятида устувор вазифа  эканини таъкидлаган.

"2018 йилнинг январида бўлиши режалаштирилаётган юқори даражали дебатлар Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш йўлларини излашга бағишланади. Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги раислигига киришиш маросимини давлат раҳбари, президент Нурсултон Назарбоев очиб беради", - дейилади матбуот хизматининг хабарида.

Токаевнинг сўзларига кўра, Остона ўзини глобал хавфсизликка таъсир кўрсатувчи учрашув ва музокаралар ўтказилувчи авторитар халқаро майдон сифатида намоён этган, Сурияга доир музокаралар самарадорлиги бунга яққол мисолдир.

Идорада таъкидланишича, Герман бунинг учун Қозоғистонга миннатдорчилик билдирган ҳамда  Остонанинг минтақавий ва глобал ҳамкорликни мустаҳкамлашга йўналтирилган халқаро ташаббусларини юқорини баҳолаган.