«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Қозоғистоннинг асосий шаҳарларига янги рейслар жорий қилмоқда. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар берган.

2017 йилнинг 4 декабридан Тошкент-Олмаота-Тошкент мунтазам рейсларининг еттинчи частотаси қуйидаги ҳаракатланиш жадвали бўйича жорий этилади:

Душанба: HY-765 Тошкент 15:10 – Олмаота  17:40
Душанба: HY-766 Олмаота 18:40 – Тошкент  19:20

Шунингдек, 2018 йилнинг 4 мартидан Тошкент-Остона-Тошкент мунтазам рейсларининг тўртинчи частотаси қуйидаги жадвал бўйича жорий қилинади: 

Якшанба: HY-721 Тошкент 18:10 –  Остона 21:10
Якшанба: HY-722 Остона 22:10 –  Тошкент 23:10

Парвоз вақти – маҳаллий. Рейслар «Эйрбас» А-320 замонавий лайнерларида амалга оширилади.