SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси Илон Маск 8 йилдан бери яшаб келаётган ҳашаматли уйини намойиш қилди. Уй Лос-Анжелесда, Санта-Моника тоғлари ёнбағрида жойлашган, деб хабар бермоқда Time нашри.

Нашрнинг маълум қилишича, Маск дастлаб бу уйни ижарага олиб юрган, кейин эса уни 2012 йилда 17 млн долларга ўзиники қилиб олган.  

Уйда 7 та ётоқхона ва ваннахоналар, спортзал, уй кинотеатри, теннис корти ва бассейн  бор.

Маскнинг бу уйдан ташқари шу туманда яна 4 та уйи бор. Тадбиркорга тегишли кўчмас мулкнинг умумий қиймати 72 млн долларни ташкил қилар экан. 

Фото: Sotheby's
Фото: Sotheby's
Фото: Sotheby's
Фото: Sotheby's
Фото: Sotheby's
Фото: Sotheby's
Фото: Sotheby's