Ўртачирчиқ туманида, жорий йилнинг 16 май куни Тошкент шаҳрида яшовчи 1990 йилда туғилган Довурбек Олтинбоев (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) алдаш йўли билан, нафақахўр, 1952 йилда туғилган Шокирали Воситжоновнинг ишончини суиистеъмол қилиб, «10 кундан кейин пулини олиб келиб бераман» – деб алдаб, ундан умумий нархи 40.000.000 сўм бўлган олти бош қора молларини олиб кетган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, у 16.000.000 сўм пулларини бериб, қолган 24.000.000 сўм пулларини бермаган. 

Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.