Шимолий Атлантика альянси 2018 йилда Афғонистонда ўзининг ножанговар миссиясини 13 минг кишидан 16 минг кишигача кенгайтиради. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 8-9 ноябрда Брюсселда бўлиб ўтадиган альянсга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари кенгаши олдидан берилган матбуот анжуманда маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар сонининг оширилиши афғон кучларининг тайёргарлиги ҳамда машғулот ўтказишларини таъминлашга қаратилган. “Биз бу кучларнинг тахминан ярмини АҚШ, қолганларини эса НАТО бўйича иттифоқдош давлатлар тақдим этишиларини кутмоқдамиз”, деб  айтган Столтенберг.

НАТО таркибига кирувчи АҚШ август ойида Афғонистондаги сиёсатининг янги стратегиясини тақдим этди. Унга кўра, америкалик ҳарбийларнинг мамлакатдаги ваколатлари террорчиликка қарши курашиш мақсадида кенгайтирилади.