АҚШ махфий хизмати Вашингтондаги Оқ уй ёнида «барча оқ танли полициячиларни» ўлдирмоқчи бўлган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Техас штати Даллас шаҳридан бўлган Майкл Арега 6 ноябрда куннинг иккинчи ярмида ҳибсга олинган.

Эркак қўлга олинганидан сўнг «Оқ уйдаги барча оқ танли полициячиларни» ўлдирмоқчи бўлгани ҳақида маълум қилди.

Телеканал маълумотларига кўра, Арега – афроамерикалик. У Эфиопияда таваллуд топган бўлиши мумкин.