2017 йилнинг 9 ойлигида 2016 йилнинг мос даврига нисбатан нархларнинг бирмунча тез ўсиши тоғ–кон саноати ва очиқ конларни ишлаш фаолияти товарлари нархларининг ўсиши билан боғлиқ бўлиб, йил бошидан нархлар 13,6 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг тегишли ҳисоботида айтилади.

Нархларнинг бирмунча кескин кўтарилиши 2017 йилнинг июнь ойи ҳолатига тўғри келади (10,3 фоизга), бунда, Молия Вазирлигининг реестрига асосан хом нефт ва табиий газ ва конденсат нархлари ўзгариши сабаб бўлди. 

2017 йилнинг январь-сентябрида электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш тарифлари 5,8 фоизга ошди (ўртача ойлик ўсиш 0,6 фоиз). Асосий ўзгаришлар иссиқлик энергияси 13,4 хамда электр энергиясига тарифларнинг 6,9 фоизга шунингдек, газ ва ер ости газ инфратузилмаси 7,5 фоизга ва газсимон ёқилғи қувурлар орқали етказиб бериш хизматлари 4,5 фоизга камайди. 

Ишлаб чиқариш саноати нархлари 2017 йилнинг январь–сентябрь ойларида ўртача ўсиш 2,1 фоизни ташкил этди (2016 йилнинг мос даврида эса 1,2 фоиз). Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилишда 2017 йил 9 ойи давомида ўсиш 1,0 фоизни ташкил этди (2016 йилнинг январь–сентябрь ойларида 0,3 фоиз).