АҚШ президенти Дональд Трамп барча давлатларни Шимолий Корея билан савдо ҳамда бизнесни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Барча давлатлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳужжатларига риоя этиши ва Шимолий Корея билан савдо ҳамда бизнесни бутунлай тўхтатиши лозим. Мамлакатлар катта хавф туғдираётган режимга қуролланиш ва молия билан ёрдам бериши қабул қилинмайдиган ҳолат», - дея айтиб ўтди Трамп.

Аввалроқ Трамп КХДРдан ҳимоя ва Афғонистондаги стратегия учун 5 млрд. доллардан ортиқ маблағ сўрагани хабар берилганди.