АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея ҳукуматини музокаралар столига ўтириш ва «келишувга эришиш»га чақирди. Бу ҳақда NBC News хабар бермоқда.

Шунингдек, Қўшма Штатлар президенти Пхеньян атрофидаги ядровий инқирозга ечим топиш бўйича ижобий ўзгаришни кўрган.

«Мен ҳақиқатдан ҳам шундай фикрдаманки, Шимолий Кореянинг келиши ҳамда музокаралар столига ўтириб, келишувга эришиши мантиқан тўғри бўлади. Бу КХДР аҳолиси ва бутун жаҳондаги одамлар учун фойдали», - дея айтиб ўтди Трамп Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан учрашувда.