Велосипедда ҳаракатланиш вақтида йўлдан ўтиб кетаётган АҚШ президенти Дональд Трамп кортежига қарата ўрта бармоғини кўрсатган аёл ишини йўқотди. Бу ҳақда Huffington Post хабар тарқатди.

Бундан аввалроқ Оқ уй фотосуратчиси Трампнинг кортежига қарата қилинган ҳурматсизлик акс этган суратни намойиш этганди. Бу сурат интернет бўйлаб тарқалди. Кўплар америкалик аёлни «қаҳрамон»га чиқаришди.

Хабар қилинишича, ушбу 50 ёшли аёл Жули Бриксмэн ўзи фаолият кўрсатадиган компанияга суҳбатга чақирилган ва унга компания сиёсатига зид иш қилгани билдирилган.

Унинг бу алфоздаги сурати давлат буюртмаларини бажарувчи компанияга зарар келтириши мумкин деб ҳисобланилган ва у ишдан бўшатилган.