2017 йил 5 ноябрь куни соат 12:00ларда, Юнусобод тумани, А.Дониш кўчасида жойлашган “Юнусобод” бозори автотураргоҳи қаршисида, ҳайдовчи – 1990 йилда туғилган эркак киши “Нексия” русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур йўл транспорт ҳодисаси натижасида пиёда – 1967 йилда туғилган эркак киши “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши” ташхиси билан еттинчи шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган.

Унинг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.